Хусусий клиникаларга коронавирусни аниқловчи тест ўтказишга рухсат берилди
Жамият
−
20 Апрель 2020
4884Аввалроқ, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қўшимча-чора тадбирлар тўғрисидаги қарорни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қарор билан нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча талабларига риоя қилган ҳолда ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома асосида 2020 йил 1 сентябрга қадар короновирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилди.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 26 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан хусусий клиникаларга коронавирусга чалинган беморларни даволашга рухсат берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 1565 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача касалланганларнинг 225 нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси