Хушхабар! Коронавирусдан тўлиқ тузалганлар 500 нафардан ошди – ССВ

Жамият 5080
image

Бугун, 23 апрель куни Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Фарғона вилоятидан. Улардан 1 нафари БААнинг  Дубай шаҳридан келган. Қолган 7 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 2 нафари эркак, 6 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Ушбу клиникада шу пайтга қадар 50 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 58 нафарга етди. Бунда, шубҳасиз, республика  Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор.

Шундай қилиб, сўнгги уч кун давомида соғайганлар жами 242 нафарга етди ва айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 503 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1716 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 7 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3.1
t
×