ХТВ якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш бўйича изоҳ берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.

“Шу ўринда, ўқувчилар “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришларини тавсия этамиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб имтиҳон

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг