Қодиров Россияда Украинага қарши урушга ёлланаётган ўзбекистонликларни фуқароликдан чиқаришни таклиф қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда мамлакат фуқаролари хорижий давлатнинг ҳарбий ёки хавфсизлик хизматларига ёллангани учун уни фуқароликдан маҳрум қилиш тартибини жорий этиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

Депутат Россияда Ўзбекистон фуқароларидан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши учун батальон тузиш ташаббусига муносабат билдириб, мамлакат фуқароси бошқа давлатнинг ҳарбий ёки хавфсизлик хизматларига ёллангани учун Жиноят кодексига мувофиқ 5 йилгача қамалиши кўзда тутилганини эслатган.

Қодиров ўз навбатида бу жазони таъсирсиз чора эканини ҳам қайд этган.

“Бундай шахсларни ёлланиш расмийлаштирилган кунидан эътиборан фуқаролигини бекор қилиш ва Ўзбекистонга киришини умрбод таъқиқлаш керак.

Қонунга тегишли ўзгартириш киритиш масаласида маслаҳатлашувларни бошладик”, деган Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Пермь шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари Украинадаги урушда русларга ёрдам бериши учун ўзбеклардан батальон тузиш таклифини билдирди. Бунинг ортидан Ўзбекистон элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Қодиров

Баҳолаганлар

845

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг