Хоразмдаги педофил амалдорлар янги қонун бўйича суд қилинадими?

Жамият

image

Хабарингиз бор, Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган вояга етмаган қизлар амалдорлар томонидан 10 ой давомида зўрлаб келгани аниқланганди.  

Шунингдек, жорий йилнинг 11 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди. 

Хўш, педофил амалдорлар жиноят содир этилган вақтдаги қонун билан жазоланадими ёки юқорида келтириб ўтилган қонун биланми?

Ушбу саволга жавоб олиш учун QALAMPIR.UZ Тошкент давлат юридик университети доценти вазифасини бажарувчи, гендер масалалари бўйича мутахассис Камола Алиева билан боғланди.

“Бу масалада айтишим мумкинки, ҳеч қайси қонун орқага қайтиш ҳуқуқига эга эмас. Яъни Хоразмда бўлган жиноят вақтида қайси қонун амалда бўлса, ўша бўйича иш кўрилади. Афсуски, бу янги қонун орқага қайтмайди ва иш ҳам олдинги қонунчилик билан кўрилади”, дейди Камола Алиева.

Камола Алиева билан тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZ'нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг. 


Мақола муаллифи

Теглар

суд Хоразм педофил амалдорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг