Хоразмдаги Марказий банк биносида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
22 Май 2025 5516 1 дақиқа
Бугун, 22 май куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган Марказий банк биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 17:16 да вилоят марказининг Тинчлик кўчасида жойлашган Марказий банк биноси том қисмининг тахминан 80 кв.м. майдонида ўт чиққани ҳақида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:38 қуршаб олинган. Ёнғин соат 18:18 да ўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги қурилиш объектида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь