Хоразмдаги кўзи ожизлар кутубхонасининг қурилишида 637 млн сўмдан кўпроқ маблағ “туя қилинди”

Жамият

image

Хоразмдаги кўзи ожизлар кутубхонасининг қурилишида 637 млн сўмдан кўпроқ маблағ  талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида ўрганишлар давом эттирилмоқда. 

Жумладан, Хива шаҳридаги "Нуруллабой" саройи мажмуаси билан танишилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилган.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Урганч шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар махсус кутубхонаси фаолияти ўрганилган.

"Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида, мазкур кутубхона қурилишида 637 млн 363 минг 927 сўмлик бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлиги ҳолати аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейилади хабарда. 

Айни пайтда вилоятда ўрганишлар давом эттирилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм кутубхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made