Хоразмда табиатга 618 млн зарар етказган фермер жавобгарликка тортилди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида 81 туп дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, Гурлан туманида жойлашган "Х.О." фермер хўжалиги бошлиғи Н.Х. томонидан 81 туп табиий ҳолда ўсувчи, биологик соғлом туронғил дарахтлар кесиб ташлаган. Ушбу ҳолат ортидан табиатга 618,1 млн сўм зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан "Х.О." фермер хўжалиги раҳбари Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши очилган фуқаролар жавобгарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача жаримага тортилиши ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишларига жалб этилиши ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жўнатилиши ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чекланиши ва 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 16 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хоразм фермер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг