Хоразмда “металлолом”га топширилган снаряд портлаб кетди
3-саҳифа
−
23 Май 22021 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 11 апрель куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги металлом йиғиш шохобчасида ҳарбийлар сотган снаряд портлаб кетгани ҳамда ушбу портлашда шохобчада ишлайдиган бир ходим ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги муносабат билдирди.
Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.
“Шуни алоҳида такидлаш керакки, бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва улар жиноий жавобгарликка тортилмаган. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вилоятдаги уйлардан бирига астероид тушгани ҳақидаги хабарлар рад этилганди.