Хоразмда масжид ёнидаги дарахтларни кесган шахсга чора кўрилди (видео)
Жамият
−
30 Март 2023
4582Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 2 туп гужум дарахтларини кесган шахсга 10 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Хоразм вилояти бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.
Хабарга кўра, Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласи ҳудудида жойлашган Аз-Замахшарий масжиди ёнида кесилган 2 туп гужум дарахти кесилган. Дарахтларни шу туманда яшовчи фуқаро Р.Р. ҳеч қандай ташкилотлардан рухсат олмасдан кесиб ташлагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Р.Р.га нисбатан Маъмурий кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари яни 1 млн 500 минг сўм жарима ҳамда 8 млн 400 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Modern techno” МЧЖга қарашли ҳудудда мавжуд 100 та дарахтнинг 35 таси ноқонуний равишда йўқ қилинган эди.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида фермерлар ўзбошимчалик билан даладаги ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориб, ўсимлик дунёсига жами 167,7 млн сўм зарар етказгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь