Сирдарёдаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
10 Март 2023
3543Аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилоятида фермерлар ўзбошимчалик билан даладаги ўсимлик қолдиқларини ёқиб юборган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 март куни эҳтиётсизлик оқибатида Сирдарё туманидаги давлат ўрмон ов хўжалиги ер майдонидаги экинзор, ўрмон, дарахт ва бошқа ўт-ўланлар ёниб кетган. Оқибатда ўсимлик дунёсига жами 167,7 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда”, дейилади прокуратура баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь