Хоразмда қурилиш бўлими собиқ бошлиғи ва ҳокимлик мансабдорлари ушланди
3-саҳифа
−
02 Июль
8306Хоразм вилоятининг Урганч туманида ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича собиқ комиссия мансабдор шахслари, туман қурилиш бўлими собиқ бошлиғи ва бир нечта шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, Урганч тумани ҳокимлигининг ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича собиқ комиссия мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиши учун 41 балл бонитетли 1,5 гектар суғориладиган экин ер майдонини ажратиб бериш тўғрисида туман ҳокимининг ноқонуний қарори қабул қилинишига эришган.
Шунингдек, 15.000 кв метр қурилиши тугалланмаган нотурар жой объектининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида жойлашгани ҳамда Урганч шаҳрининг бош режасига мувофиқ, йўл ҳудудида объектлар жойлаштириб бўлмаса-да объект ихтисосини ўзгартиришга ноқонуний рухсатнома берилган. Оқибатда, 14.200 кв метр ер майдонида турар-жойлар қурилиб, сотиб юборилган давлат ва жамоат манфаатларига 756 миллион 531 минг сўм зарар етказилган.
Ушбу ҳолатлар бўйича Урганч тумани ҳокимлигининг ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича собиқ комиссия мансабдор шахслари, туман қурилиш бўлими собиқ бошлиғи ҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (Ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси