Хоразмда ижарага олинган ерни сотишга уринган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Хоразм, Андижон ва Навоий вилоятларида давлатга қарашли ерни сотишга уринган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Х. электрон аукцион савдолари натижаси бўйича ўзининг номига деҳқон хўжалиги юритиш учун ижара шартномаси асосида ажратилган Урганч тумани “Қўнғирот” маҳалласи ҳудудидаги 10 сотих ер майдонини фуқаро Ҳ.С. нинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Андижон вилояти Хонобод шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Х. фуқаро М.Т. нинг ишончига кириб, фуқаро С.Т. га деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратилган 20 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, ушбу ер майдонида бино-иншоотлар қуришга рухсат берувчи ҳужжатларини тайёрлаб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Навоий вилояти Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. “Оқ олтин” МФЙ ҳудудидаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 13 сотих бўш ер майдонини фуқаро М.Жга сотишга келишиб, 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида фермер хўжалиги балансидаги 16,9 гектар ерни 56 минг долларга сотишга уринган фермер хўжалиги раҳбари қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий ДХХ Хоразм Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг