Бухорода қарийб 17 гектар ерни сотишга уринган фермер ушланди
3-саҳифа
−
12 Май
4369Бухоро вилоятида фермер хўжалиги балансидаги 16,9 гектар ерни 56 минг долларга сотишга уринган фермер хўжалиги раҳбари қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, фермер хўжалиги раҳбари бир гуруҳ фуқароларни алдаб, Бухоро туманининг Талалён маҳалласи ҳудудидаги фаолият кўрсатувчи фермер хўжалигининг балансида бўлган, туман ҳокимининг 2017 йилдаги қарори билан чорвачилик йўналишида фермер хўжалигини ташкил қилиш учун 49 йиллик ижара шартнома асосида берилган жами 16,9 гектар ер майдонини сотишини айтиб, ушбу ерни нотариус орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган ва 56 минг доллар талаб қилган.
Жорий йилнинг 9 апрель куни вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс талаб қилинган пуллардан 16 минг долларини олаётган вақтда ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2 гектар ер майдонини 170 минг долларга пулламоқчи бўлганлар ушланганди.
LiveБарчаси