Хоразмда дориларни рецептсиз сотаётган фармацевт ушланди
3-саҳифа
−
16 Январь 2482 1 дақиқа
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шифокор рецептисиз сотаётган дорихона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Х.Д.Д.” МЧЖ дорихонаси фармацевти Г.Х. фуқаро О.А.га “Омепразол” дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида дорихона мудирининг моддий жавобгарлигида бўлган қатъий ҳисобда турадиган беморларга рецепт асосида бериш учун қабул қилиб олинган 10 турдаги жами 2 846 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг камомади аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 271-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳри ҳамда 15 та туман (шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими жорий этилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси