Хоразмда босқинчилик қилиб, терговдан яшириниб юрган шахс ушланди
3-саҳифа
−
13 Август
4432Хоразм вилоятида босқинчилик қилиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Янгиариқ туманида доимий рўйхатда турувчи 2002 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” бандида (босқинчилик) кўрсатилган жиноятни содир қилиб, жорий йилнинг апрель ойидан буён тергов ва суд органларидан яшириниб юрган.
У 13 август куни Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида Урганч шаҳри ҳудудида ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2024 йилдан буён қидирувда бўлган “Бону” тахаллуси билан танилган Барно Фармоновна Иноятова Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинганди.
LiveБарчаси