Хоразмда 2 нафар ФВВ ходими пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Хоразмда танишлари орқали ишга киритиб қўйишга ваъда бериб, бунинг учун пул олган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг 2 нафар ходими қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Тупроққалъа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Хазорасп туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали уни Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олган ҳолати ҳужжатлаштирилган.

Ҳозирда мазкур фавқулодда вазиятлар қутқарувчиларига нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик), 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси аввал пора олиб, кейин уни қайтариб бераётган вақтида қўлга тушганди. У Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига пул талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг