Хоразмда 2 киши ис газидан вафот этди
3-саҳифа
−
08 Декабрь 2022
4813Хоразм вилояти Янгибозор туманида икки нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 декабрь куни соат 08:51 ларда туман Тиббиёт бирлашмаси Тез тиббий ёрдам бўлими диспетчеридан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар тушиб, Боғолон қишлоғида яшаган 1958 йилда туғилган фуқаро ва унинг 2009 йилда туғилган набираси вафот этгани билдирилган.
Олиб борилган дастлабки суриштирувлар натижасига кўра, воқеа содир бўлган хонаданда 9 нафар фуқаро бўлгани, улардан 2 нафари вафот этгани ва қолган 7 нафари туман шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилгани ва уларнинг соғлиги яхши бўлгани учун уйига рухсат берилгани аниқланган.
2 нафар фуқаро вафот этгани бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат юзасидан терговни Янгибозор тумани прокуратураси олиб бормоқда.
LiveБарчаси