Хоразм ва Қорақалпоғистонда кучли шамол сабабли дарахтлар ва уй томлари қулаб тушди (фото+видео)
Жамият
−
18 Июль 2023
9582Кеча, 17 июль куни Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган кучли шамол сабабли дарахтлар ва уй томлари қулаб тушди. Электр энергия таъминотида узилишлар содир бўлди.
Келтирилишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун тезкор бригадалар ҳамда махсус техникалар жалб этилди. Юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича чоралари кўрилган.
“Айни пайтда Гурлан, Шовот, Урганч, Боғот, Янгибозор, Қўшкўпир, Янгиариқ ва Хонқа туманларида табиий офат туфайли юзага келган носозликларни таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасида айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилганини маълум қилди.
18 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача Хоразмнинг Янгиариқ ва Урганч туманларининг айрим ҳудудларида жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
LiveБарчаси