Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманларида умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади. 

Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Шунингдек қарор билан, Хоразм миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони ҳамда табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм миллий боғ

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг