Хоразм ҳокими безаклар ва баннерлар учун қарийб ярим миллиард сўм ажратди
Жамият
−
10 Февраль
7189Хоразмда бадиий безаш ишларини амалга ошириш,баннерлар тайёрлаш ва бошқа харажатларни қоплаш учун 492 миллион 746 минг сўм ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг фармойишида келтирилган.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, ушбу маблағ маҳаллий бюджетнинг эркин маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М. Ачилов зиммасига юклатилган.
Бу ҳақдаги фармойиш кеча, 9 февраль куни имзоланган.