Хоманаий Хониянинг жаноза намозини ўқиди (видео)

Олам

image

Бугун, 1 август куни Эрон Ислом Республикаси олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳрон университетида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония учун жаноза намозини адо этди. Бу ҳақда “Mehr” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жаноза намози эрталаб соат 8:30 да бошланган. Унда Эрон халқи, ҳукумат ва ҳарбий амалдорлар иштирок этган.

Исмоил Хония эртага, 2 август куни Доҳага дафн этилади.

Маълумот учун, кеча, 31 июль куни ҲАМАС сиёсий идораси раҳбари Хония ва унинг қўриқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳга қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Американинг “The Wall Street Journal” газетаси Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши Яқин Шарқ минтақасида кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини ёзганди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исмоил Хониянинг ўлимига АҚШнинг алоқаси йўқлигини айтди. Пентагон раҳбари Ллойд Остин Исроил ҳужумга учраса, Қўшма Штатлар унга ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беришини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

намоз жаноза Хоманаий Хония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг