Холифилд Трампнинг кўз ўнгида нокаутга учради

Спорт

image

Бугун, 12 сентябрь куни АҚШнинг Флорида штатида “Triller fight club” бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жангида бокс бўйича собиқ мутлақ Жаҳон чемпиони америкалик Эвандер Холифилд UFC собиқ чемпиони бразилиялик Витор Бельфортга қарши баҳс олиб борди ва имкониятни бой берди.

Жанг бокс қоидалари бўйича ташкил этилди ва Бельфорт биринчи раундда рақибини нокаутга учратганидан сўнг, якунига етди. Ушбу вазиятда бразилиялик спортчи рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Бироқ “real deal” ўрнидан турди ва баҳсни давом эттирди. Бельфорт олдинга боришдан тўхтамади. У Холифилдга бир нечта кучли зарбалар йўллади. Рефери эса жангни муддатидан аввал тўхтатди. 

Шу тариқа Эвандер Холифилд фаолиятидаги 11 мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида 44 та ғалаба мавжуд. Витор Белфорт 41 жанг ўтказган ва уларнинг 26 тасида ғалаба қозонган. У 18 марта рақиблари олдида ожиз қолган.

Маълумот учун, ушбу жангни АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп шарҳлаб борди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Эвандер Холифилд Витор Бельфорт

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг