Ходимларнинг карантинда ишлаши бўйича янги тартиб ўрнатилади

Жамият

image
Карантин вақтида мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатиладими? north_east

Карантин вақтида мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатиладими?

Карантин вақтида МИБ ходимларини уйма-уй юришлари тўғрими? north_east

Карантин вақтида МИБ ходимларини уйма-уй юришлари тўғрими?

Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли буйруғи лойиҳасида қайд этилган.

Унга кўра, ходимларнинг иш вақти режимининг ўзгариши, шу жумладан ишнинг бошланиши ва тугаш вақти, шунингдек, тўлиқсиз иш вақтининг ўрнатилиши меҳнат шароитининг ўзгариши ҳисобланади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ходимни мослашувчан иш графигига вақтинчалик ўтказиш тўғрисидаги буйруққа иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асос бўлади. Ходим ва иш берувчи томонидан меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни имзолаш ушбу ўзгартиришларга тарафларнинг розилиги ҳисобланади.

Мослашувчан иш графигига вақтинчалик ўтказиш қуйидагиларни назарда тутиши мумкин:

•  ходимга тўлиқсиз иш вақти – тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини белгилаш (Меҳнат Кодексининг 119-моддаси);

•  қисқартирилган иш вақти давомийлиги доирасида ходимнинг иши бошланиши ва тугаш вақтларини (Меҳнат Кодексининг 115-118-моддалари) белгилаш, шунингдек, бошқа ходимлар учун ўрнатилган ички меҳнат тартиби қоидаларидан фарқли равишдаги ишдаги танаффуслар вақти ва давомийлиги.

Мослашувчан иш графигига вақтинчалик ўтказиш юзасидан ходим билан тузилган қўшимча меҳнат шартномасига қуйидагилар кўрсатилади:

•  тўлиқсиз иш вақтида – ишнинг бошланиш ва тугаш вақти кўрсатилган кунлик иш соатлари ёки ҳафталик иш кунлари миқдори;

•  иш вақти режими ўзгарганда – ишнинг кунлик бошланиш ва тугаш вақти, шунингдек, сменали ишда ишланадиган ва ишланмайдиган кунларнинг навбати.

Ходимни тўлиқсиз иш вақтига вақтинчалик ўтказилишида:

•  меҳнатга ҳақ ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда тўланади;

•  меҳнат таътилининг давомийлиги сақлаб қолинади.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин буйруғ лойиҳаси

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг