Хитойдаги асосий iPhone заводини сув босди

Олам

image
Хитойда тошқин қурбонлари сони ортди north_east

Хитойда тошқин қурбонлари сони ортди

Хитойнинг марказий қисмидаги жиддий тошқин Хэнань провинциясининг Чжэнчжоу шаҳрида жойлашган iPhone смартфонларини ишлаб чиқариш заводига таъсир кўрсатди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берган. 

Корхона табиий офатдан жиддий жабр кўрган — электр энергиясининг узилиши қайд этилган, сувнинг бир қисми завод ҳудудига кирган. 

Қайд этилишича, ишлашни давом эттиришнинг иложи йўқлиги сабабли кўплаб ишчиларга фабрикадан чиқиб кетишга рухсат берилган. Завод Тайваннинг Foxconn компаниясига тегишли. Айтилишича, тошқин пайтида табиий офатни олдини олиш учун фавқулодда вазият режаси тузилган. 

Вакилга кўра, воқеа иш жараёнига ва келажакдаги етказиб беришларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. 

Foxconn ХХРда учта заводга эга бўлиб, кўплаб ишчилар ушбу корхоналар ҳудудидаги ётоқхоналарда яшайди. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Foxconn дунёда ишлаб чиқариладиган iPhone’ларнинг ярмидан кўпи учун жавобгардир. 

Нашрнинг таъкидлашича, тошқин тақдимоти жорий йил сентябрга белгиланган янги смартфонларнинг чиқарилишига таъсир қилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун давом этган кучли ёмғирлар натижасида Хэнань провинциясида тошқинлар бошланди. Чжэнчжоудаги сув омборларидан биридаги тўғоннинг ёрилиши туфайли вилоят ҳокимияти фавқулодда вазиятларнинг юқори даражадаги чораларини амалга ошира бошлади. Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги миллий хавф даражасини учинчи даражадан иккинчисига кўтарди. 

Ҳозирда Хэнань провинциясида тошқин қурбонлари сони 33 кишига етган, 256 мингдан ортиқ одам хавфсиз ҳудудларга кўчирилган ва 3 миллиондан ортиқ одам ҳамон табиий офат зонасида қолмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой тошқин

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг