Хитойда коронавирус туфайли никоҳ ва кино суратга олиш тақиқланади

Олам 4314
image

Хитойда пневмониянинг янги тури тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика чоралари туфайли мамлакат ҳудудида фильмлар ва телесериалларни суратга олиш тўхтатилди. Бу ҳақда бугун, 1 февраль куни Хитой жамоат радио ва телевизион ташкилотлари федерацияси кинематография қўмитасининг расмий баёнотида маълум қилинди.

"Коронавирус билан курашиш пайтида ҳукуматнинг буйруғига биноан фильмлар ва телесериалларни суратга олишда иштирок этган барча компаниялар ва ишчи гуруҳлар, шунингдек актёрлар вақтинча ишлашни тўхтатиши керак", дейилади баёнотда.

Баёнотда кинематография фаолияти тақиқининг бузилиши мамлакат қонунларига мувофиқ жазога олиб келиши таъкидланган. Шунингдек, актёрларга суратга олиш жараёнида қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, 3 февраль куни Хубей провинциясининг барча маъмурий органларида вилоятда никоҳларни рўйхатдан ўтказиш вақтинча тўхтатилади. Қарорлар 2019-nCоV коронавируси туфайли келиб чиққан пневмония тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун қабул қилинди.

Нуруллоҳ Шарипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×