Хитойда қуролланган эркак мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди
Олам
−
04 Июнь 2020
7099Бугун, 4 июнь куни Хитойнинг жанубидаги Учжоу шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак бир гуруҳ мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди. Оқибатда 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Sina” ахборот портали хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 08:00 (Тошкент вақти билан 05:00) атрофида мактаб яқинида содир бўлган. Жабрланганлар орасида болалар, мактаб директорининг ўринбосари ва қўриқчи бор.
Воқеа жойига полиция етиб келган ва ҳужум қилган одамни ушлаган. Тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойида ишламоқда. Маълумотларга кўра, яраланганларнинг камида уч нафарининг аҳволи оғир. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь