Хитойда “Интер Майами” ўйинига тушган мухлисларга товон пули берилади
Спорт
−
19 Март
3229“Интер Майами” ва Гонконг терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик ўйинига чипта сотиб олган мухлислар чипта нархининг 50 фоизини қайтариб олади. Бу ҳақда Франция матбуот агентлиги маълум қилди.
Гап шундаки, “Интер Майами” ва Гонконг терма жамоаси ўртасидаги кўргазмали ўйинда Америка клуби сардори Лионель Месси иштирок этмаган ва мухлислар бундан норози бўлган.
Ўйин ташкилотчилари мухлисларга товон пули тўлаб беради. Февраль бошида бўлиб ўтган ўйинини кўриш учун стадионга 38 мингдан ортиқ мухлис йиғилган.
Қайд этиш жоиз, Месси жароҳати туфайли бутун ўйин давомида захира ўриндиғида қолган. Ўйин учун чиптанинг минимал нархи 115 еврони ташкил қилган.