Хитойда бир кунда 37 миллион киши коронавирусга чалинди

Олам

image

Хитойда бир сутка ичида 37 млн киши коронавирусга чалинганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг ёпиқ йиғилишида коронавирус билан касалланиш бўйича статистик маълумотлар эълон қилинган. Йиғилиш баённомасига кўра,  бир кун ичида Хитойда 37 миллион одам коронавирус юқтирган. Умумий ҳисобда декабрь ойининг биринчи 20 кунида мамлакатда 248 миллион кишида касаллик аниқланган.

Шунингдек, баённомада вирусдан вафот этганлар сони тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган.

Мамлакатда касалланишлар сонининг ошиб кетишига яқинда Пекинда карантин чекловларини анча енгилаштирилиши сабаблиги айтилмоқда. Бу эса табиий иммунитети паст хитойликлар орасида ўта юқумли омикрон штаммининг кенг тарқалишига олиб келган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг