Хитой Европа устидан ЖСТга арз қилди
Олам
−
10 Август
3559Хитой Европа комиссиясининг Хитойдан келаётган электромобилларга қўшимча божлар жорий этиш ҳақидаги қарори устидан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) расман шикоят қилди. Бу ҳақда кеча, 9 август куни Хитой Савдо вазирлиги хабар берди.
Баёнотда Брюссель қарори ЖСТ қоидаларига зид экани ва “иқлим ўзгаришига қарши курашда глобал ҳамкорлик”га путур етказиши таъкидланади.
Савдо департаменти Европа Комиссиясини "зудлик билан ўзининг нотўғри амалиётларини тузатишга" ҳамда "Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги, шунингдек, электр транспорт воситалари учун саноат ва таъминот занжирлари барқарорлигини сақлаш учун биргаликда ишлашга" чақирди.
Қайд этиш жоизки, 4 июль куни Европа Иттифоқи Хитойдан электромобиллар учун 17,4 фоиздан 37,6 фоизгача божхона тўловларини жорий қилди. Еврокомиссия маълумотларига кўра, бу тарифлар тўққиз ой давом этган "ноқонуний субсидиялар"га қарши кураш бўйича текширув натижаларига кўра қўлланилган. Европа Иттифоқининг олий ижроия органи Хитой билан ушбу мавзу бўйича маслаҳатлашувлар "сўнгги ойларда фаоллашгани" ва Европа томони ЖСТ қоидаларига мувофиқ музокаралар йўли билан келишувга эришишни кутаётганини аниқлади.
10 июль куни ХХР Савдо вазирлиги Хитой электромобилларига Европа божлари бўйича текширув бошлади. У 2025 йил 10 январда тугайди ва зарурат туғилганда уч ойга узайтирилиши мумкин.
LiveБарчаси