Хитой ва Россия олди-бердини рубль ва юанга ўтказди

Олам 6203
image

Россия ва Хитой энергия таъминоти учун миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтмоқда. Россия гази учун тўловлар аллақачон рубль ва юанда паритет (тенглик) асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда бугун, 18 ноябрь куни Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак Россия-Хитой ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши якунлари бўйича “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.  

“Биз етказиб берилаётган энергия ресурслари, амалга оширилаётган ўзаро ҳисоб-китоблар, жумладан, Хитойдан ускуналар етказиб бериш бўйича миллий валюталарда – рубль ва юанда ҳисоб-китобларга ўтмоқдамиз. Мисол тариқасида, бугунги кунда “Газпром” ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида газ етказиб бериш паритет асосида рубль ва юанда амалга оширилмоқда”, дейди у.  

Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш учун тўловлар ҳам Россия ва Хитой миллий валюталарига фаол конвертация қилинмоқда.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 270
Рейтинг: 2.9
t
×