Хитой Ўзбекистонга 24 та электровоз етказиб беради

Жамият

image

Хитойнинг CNTIC-CRRC DLOCO концорциуми Ўзбекистонга электровозлар етказиб беради. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” Матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон темир йўллар” АЖ ва локомотив ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компаниялар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда CNTIC-CRRC DLOCO билан Ўзбекистонга 24 та (шу жумладан, 16 та юк ва 8 та йўловчи ҳамда юк ташишларга мўлжалланган) электровозлар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

Шартномани имзолаш маросимида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Ҳусниддин Ҳосилов, Хитой делегацияси раҳбарлари – CNTIC бошқаруви раиси Лин Чунхай ва CRRC Dalian Co. Ltd. бошқаруви раиси Линъ Цунцен иштирок этди.

Янги локомотивлар Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон темир йўллари электровоз

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made