Фарғонада маст эркак сабаб поезд шошилинч тўхтатилди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 10 май куни Фарғона вилояти ҳудудида поезд йўлига чиқиб олган маст эркак сабаб электровоз тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, соат 08:35 ларда 729-сонли “Андижон–Тошкент” йўловчи поезди “Қўқон–Бувайда” темир йўл бекатлари оралиғидаги 7-км 1-тўсиқда тўхтаган. Маълум бўлишича, шу куни соат 08:32 ларда 0001-сонли электровоз “Андижон–Марғилон–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 729-сонли йўловчи поезди таркибидаги 8 та вагон билан Данғара тумани “Ғумайли” МФЙ ҳудудидаги темир йўл излари орасида маст холда ҳаракатланиб юрган фуқаро – 1983 йилда туғилган З.А. ни уриб юбормаслик мақсадида шошилинч тарзда тўхтатилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Поезд соат 08:45 да ўз йўналиши бўйича ҳаракатини давом эттирган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросининг Ғафур Ғулом бекатига кириб келаётган 40-сонли ҳаракат таркиби йўлига эҳтиётсизлик оқибатида аёл киши тушиб кетган эди. Ҳодиса оқибатида фуқаро жиддий тан жароҳати олмаган ҳолда тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрик учун олиб кетилган.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Фарғона электровоз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг