Хитой “тузаляпти”, Европа эса пандемия маркази бўлиб қолди

Олам

image
Расман: Коронавирус Ўзбекистонга ҳам кириб келди north_east

Расман: Коронавирус Ўзбекистонга ҳам кириб келди

COVID-19 вируси пандемияси сабаб дунё давлатлари янги-янги чекловлар жорий қилишга мажбур бўляпти.

Испанияда ҳукумат 15 кун муддатга мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни тақиқлади, шунингдек, зарурат бўлмаганда уйдан чиқиш ҳам чекланди. Испания Бош вазири Педро Санчеснинг рафиқаси Бегоня Гомесда коронавирус аниқланди. Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда 6391 киши коронавирусга чалинган, шундан 196 нафари ваофт этган ва 517 киши касалликдан даволанган.

Латвия эса 17 мартдан чегараларини ёпишини маълум қилди. АҚШда фавқулодда вазият эълон қилиниши ортидан одамлар озиқ-овқат дўконларини бўшатиб қўйди.

Коронавирус Францияга ҳам оғир зарба берди. Мамлакатда вирус юқтирганлар 4469 нафарга, ундан вафот этганлар 91 нафарга етди. Францияда кеча жамоат жойлари, жумладан кафе, ресторан, кинотеатр, тунги клублар ҳам ёпилди.

Франция Бош вазири Эдуар Филипп кеча, 14 март куни ҳаёт учун муҳим бўлган озиқ-овқат дўкони, дорихона, банк, АЁҚШлардан бошқа барча савдо нуқталари ёпилишини маълум қилди.

Коронавируснинг илк ўчоғи бўлган Хитойда эса вазият кундан кунга яхшиланяпти. Бир кечада Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 20 нафарга, қурбонлар 10 нафарга ортган. 1,3 мингдан ортиқ одамга жавоб берилган.

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 156 740 нафарга етди. Шундан 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлиб, уйига жавоб берилган. Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 5839 нафарга етди.

Қайд этиш керакки, Хитойдан ташқарида янги коронавирусга чалинганлар сони 75 896 нафарга етди. Хитойда бу кўрсаткич 80 844 нафарга тенг.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг