Хитой Россияга қурол етказиб бермаслиги керак – Столтенберг
Олам
−
22 Март 2023
7659Хитой Россияга қурол етказиб берса, бу билан "тажовуз”ни қўллаб-қувватлашда ёрдам берган бўлади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган.
Унинг аниқлик киритишича, НАТОда Хитойнинг Россияга қурол-яроғ ўтказганини кўрсатувчи маълумотлар йўқ, бироқ альянс бу масала Москва ва Пекин томонидан муҳокама қилинган бўлиши мумкинлигини қайд этган.
“Биз ҳозирча Хитой Россияга қурол етказиб бераётганига оид ҳеч қандай далил аниқламадик”, дейди Столтенберг.
НАТО Бош котибига кўра, Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Москвадаги учрашуви бу давлатлар ўртасидаги яқинлашув ва алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида режалаштирилган йўлнинг бир қисмидир.
Эслатиб ўтамиз, Хитой раҳбари 20 март куни расмий ташриф билан Москвага келган эди. Ташрифнинг биринчи кунида Путин ва Си Цзиньпин яккама-якка, 21 март куни эса Кремлда тор доирада музокаралар ўтказган.
Президент Путин ва Си Цзиньпиннинг расмий учрашуви 21 март куни Кремль саройининг Георгиевский залида бўлиб ўтган. Цзиньпин бугун, 22 март куни Россияга ташрифини якунлаб, Хитойга қайтиб кетди.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси