Хитой Россия-Украина урушида ҳеч қайси томонга қурол етказмагани айтилди
Олам
−
07 Март 2023
5120Хитой ҳукумати Украинадаги можарода ҳеч бир томонга қурол етказиб бермаган ҳамда бу тўқнашув ортидан Пекинга нисбатан айбловларга ва унга қарши таҳдидларга эътироз билдиради. Бу ҳақда бугун, 7 март куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши (парламент) сессияси доирасидаги йиллик матбуот анжуманида Хитой Ташқи ишлар вазири Цинь Ганг маълум қилди.
“Хитой бу инқирозни қўзғатмаган ва ҳеч қачон можаро тарафларидан бирига қурол етказиб бермаган, бундан манфаатдор ҳам эмас. Нега улар жавобгарликни Хитойга юклашга ҳаракат қилмоқда? Бу ҳатто санкциялар ва таҳдидларга ҳам тегишли. Бу биз учун қабул қилиниши мумкин эмас”, деган Хитой ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва унинг иттифоқчилари Пекин уруш вақтида Москвага ёрдам берса, унга қарши санкциялар жорий этишини айтган эди. Кейинчалик Байден Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашганда ҳам шу масалага тўхталган, канцлер ҳам уни қўллаб қувватлаганди. Хитой тарафи эса АҚШнинг бундай айблов ва таҳдидларига тоқат қилмаслигини билдирганди. Шунингдек, Хитой Украинага ўлим қуролларини жойлаштиргани учун Вашингтондан изоҳ талаб қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь