Хитой қурол ишлаб чиқаришда АҚШни ортда қолдирди – FA
Олам
−
03 Октябрь
7133Хитойнинг мудофаа харажатлари жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда ва баъзи соҳаларда мамлакат ҳарбий саноати АҚШдан сезиларли даражада олдинга чиқиб олган. Бу ҳақда “Foreign Affairs” хабар берди.
Нашрга кўра, Хитой жуда тез суръатларда АҚШни тийиб туришга қаратилган қурол-яроғ тизимларини ишлаб чиқмоқда ва унинг мудофаа саноати деярли ҳарбий шароитда фаолият юритмоқда. Хусусан, мамлакат қурол ишлаб чиқариш салоҳияти бўйича АҚШни қувиб етиб олди. Бундан ташқари, Хитой дунёдаги энг йирик кемасозлик саноатига эга бўлиб, бу соҳада АҚШни анча ортда қолдирди. Маълумотларга кўра, Хитойнинг кемасозлик салоҳияти АҚШникидан 230 баробарга катта.
Нашрнинг ёзишича, 2021 йилдан 2024 йил бошигача Хитойнинг мудофаа корхоналари 400 дан ортиқ замонавий жанговар самолётлар ва 20 та йирик ҳарбий кемалар ишлаб чиқарди. Шунингдек, Хитой ўзининг ядровий снарядлари захирасини икки баробарга оширди ва баллистик ҳамда қанотли ракеталарнинг захирасини икки баравардан ҳам кўпроққа кўпайтирди. Бундан ташқари, Хитой янги “кўринмас” бомбардимончи самолётни ишлаб чиқди.
Қайд этилишича, шу давр мобайнида Хитой сунъий йўлдошларни учиришни 50 фоизга оширди ҳамда янги қурол-яроғ тизимларини АҚШга нисбатан 5-6 марта тезроқ олади. АҚШ мудофаа саноати эса бундай ривожланишни қувиб етишга улгурмаяпти. Нашрга кўра, Қўшма Штатлар мудофаа саноати ресурслар ва етарли даражадаги мослашувчанликка эга эмас, бу соҳада танқидий камчиликлари бор.
“Foreign Affairs”нинг ёзишича, АҚШнинг мудофаа саноати Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам пакетлари орқали буюртмаларнинг кескин ошиши туфайли рекорд даражада ишлаб чиқаришни бошдан кечирмоқда. Бироқ бу соҳанинг келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда. Экспертларнинг фикрига кўра, соҳага молиялаштиришнинг тубдан кўпайиши кузатилган, аммо бу Қўшма Штатлар ва уларнинг иттифоқчиларини узоқ муддатли мудофаа билан таъминлаш учун зарур бўлган барқарор ўсишни кафолатламайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Халқ Озодлик Армияси ракета кучлари мамлакат ташкил топганининг 70 йиллигига бағишлаб, Тинч океанининг очиқ сувига қитъалараро баллистик ракета учирган эди.
LiveБарчаси
06 Ноябрь