Хитой АҚШга Тайванга нисбатан мажбуриятларини эслатди
Олам
−
28 Август
4603Қўшма Штатлар Тайванни қуроллантиришни тўхтатиши ва орол олдидаги мажбуриятларини бажариши керак. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан билан учрашувда маълум қилди.
"Қўшма Штатлар "Тайвань мустақиллиги"ни қўллаб-қувватламаслик, "ягона Хитой" тамойили ва Хитой-Америка коммюникесига риоя қилиш, Тайванни қуроллантиришни тўхтатиш ва Хитойни тинч йўл билан бирлаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажариши керак", деган Ташқи ишлар вазири Ван И.
Айни пайтда Жейк Салливан Хитойда бўлиб турибди ва унинг ташрифи 27-29 август кунлари давом этади. Бу АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчисининг саккиз йиллик танаффусдан сўнг Хитойга илк сафари.
Маълумот учун, Тайвань 1949 йилда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлуб бўлиб, оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан бери Тайвань коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутларини сақлаб қолди. ХХРнинг аксарият давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган расмий позициясига кўра, орол Хитой провинцияларидан бири ҳисобланади.
Қўшма Штатлар 1979 йилда Тайвань билан дипломатик алоқаларни узиб, ХХР билан яқинлашди. Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатини тан олиш билан бирга, айни пайтда Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролга қурол етказиб бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Тайванга қурол сотгани учун АҚШга санкция киритган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь