Хитой ҳарбий кучлари яна Тайванга кирди

Олам

image

Бугун, 7 март куни Тайвань оролига туташ ҳудудда Хитой Халқ Озодлик Армиясининг бешта самолёти ва тўртта кемаси қайд этилди. Бу ҳақда Тайвань мудофаа департаментининг Twitter'да эълон қилинган хабарида айтилади.

Қайд этилишича, самолётлардан бири Тайвань ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирган. Бу Y-8 разведка самолёти бўлган.

Таъкидлаш жоизки, Тайвань бўғозидаги кескинлик 2022 йил август ойида ўша пайтдаги АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Тайпейга ташриф буюрганидан сўнг кучайган. Юқори мавқели АҚШ расмийсининг Хитой ўз провинцияси деб ҳисобловчи оролга ташриф буюргани Пекинда ҳаддан ташқари норозиликка сабаб бўлганди. 

Маълумот учун, Тайвань 1949 йилда Чан Кайши бошчилигидаги “Гоминдан” (партия номи) қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлуб бўлиб, оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан буён Тайпейда коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутлари сақланиб қолган. Пекиннинг аксарият давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган расмий позициясига кўра, Тайвань ХХР вилоятларидан бири саналади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тайвань ҳудудига Хитойга тегишли 3 та ҳарбий кема ва 25 та самолёт киргани айтилганди. Шундан сўнг АҚШ Давлат департаменти Тайванга 619 миллион долларлик F-16 русумли қирувчи самолёт ва бошқа тизимларни сотишга рухсат берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг