АҚШ Хитойнинг душманига қирувчи самолёт сотмоқда

Олам

image

АҚШ Давлат департаменти Тайванга 619 миллион долларлик F-16 русумли қирувчи самолёт ва бошқа тизимларни сотишга рухсат берди. Бу ҳақда кеча, 1 март куни Пентагон қошидаги хорижга ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб бериш бўйича ҳукуматлараро шартномалар учун жавобгар бўлган Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Давлат департаменти тахминан 619 миллион долларлик F-16 ўқ-дорилари ва тегишли ускуналарни сотишни маъқуллаган. Ҳисоботда аниқлик киритилишича, Тайвань вакиллари аввалроқ АҚШдан 100 дона HARM радарга қарши ракеталари, 200 дона AMRAAM ўрта масофага мўлжалланган ҳаво ракеталари ҳамда бошқа тизимлар ва эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун рухсат сўраган.

“Таклиф этилаётган сотув Қўшма Штатларнинг миллий, иқтисодий ва хавфсизлик манфаатларига мос келади, чунки у қабул қилувчининг қуролли кучларини модернизация қилиш ва ишончли мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшади. Мазкур сотув қабул қилувчининг хавфсизлигини ошириши ва минтақадаги сиёсий барқарорлик, ҳарбий мувозанат, иқтисодиёт ва тараққиётга ҳисса қўшади”, дейилади баёнотда. 

Таъкидлаш жоизки, АҚШ маъмурияти аллақачон Конгрессни бу қарор ҳақида хабардор қилган. Пентагон қонунчиларни қурол савдоси АҚШнинг жанговар тайёргарлигига зарар келтирмаслигига ишонтирган. Қонун чиқарувчи органда потенциал битимни кўриб чиқиш ёки уни блоклаш учун 30 кун бор. Агар битим тасдиқланса, асосий пудратчилар Lockheed Martin ва Raytheon Missiles & Defense компаниялари бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тайвань Мудофаа вазирлиги орол атрофида Хитойга тегишли 3 та кема ва 25 та қирувчи самолёт кузатилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made