Хитой ҳарбийлари Тайвань оролига яқинлашди

Олам

image

Кеча, 28 февраль куни Тайвань қуролли кучлари орол яқинида Хитой Халқ Озодлик Армиясининг 3 та кемаси ва 25 та самолётини қайд этди. Бу ҳақда бугун, 1 март куни Тайвань мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Бугун, соат 06:00 ҳолатига кўра, Тайвань яқинида Халқ Озодлик Армиясининг 25 та самолёти ва 3 та кемаси топилди”, дейилади вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, Тайвань қуролли кучлари вазиятни кузатмоқда ҳамда авиация, денгиз флоти ва қуруқликдаги зенит-ракета тизимларини шай ҳолатга келтирилмоқда. 

Шунингдек, вазирлик оролнинг жануби-ғарбий томонидан 19 та Хитой самолёти Тайвань ҳаво мудофаасининг таниб олиш зонасига киргани, улар J-10 кўп мақсадли қирувчи самолётлар эканини айтган.

Таъкидлаш жоизки, Тайвань бўғозидаги кескинлик 2022 йил август ойида ўша пайтдаги АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Тайпейга ташриф буюрганидан сўнг кучайган. Юқори мавқели АҚШ расмийсининг Хитой ўз провинцияси деб ҳисобловчи оролга ташриф буюргани Пекинда ҳаддан ташқари норозиликка сабаб бўлганди. 

Маълумот учун, Тайвань 1949 йилда Чан Кайши бошчилигидаги “Гоминдан” (партия номи) қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлуб бўлиб, оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан буён Тайпейда коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутлари сақланиб қолган. Пекиннинг аксарият давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган расмий позициясига кўра, Тайвань ХХР вилоятларидан бири саналади.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг