ХIХ асрга оид тангаларни олиб чиқиб кетилиши олди олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимлари республикадан ХIХ асрга оид ноёб тангаларни ноқонуний олиб чиқиб кетилишини олдини олдилар. 

Нукус аэропортида йўловчилардан бирининг хатти-ҳаракати божхона ходимларининг эътиборини тортди. Текширув натижасида йўловчи сумкасида ўнта қадимий танга топилди.

Экспертизада аниқланишича, тангалар ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Хоразмдаги Қўнғирот сулоласи даврида зарб қилинган. Тарихий қийматга эга тангалар тарих музейи фондига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ходимлари 1 кг дан ортиқ олтинни ноқонуний олиб чиқишга уринган аёлни қўлга олган эдилар.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Божхона

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг