Хейлунд учун кураш авжида. ПСЖ ҳам қўшилди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби Италиянинг “Аталанта” жамоаси ҳужумчиси Расмус Хейлунд трансфери учун “Манчестер Юнайтед” билан курашмоқда. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, Франция клуби 20 ёшли ҳужумчи учун 50 миллион евро таклиф қилган. ПСЖ ўз таклифини бошқа ошириш ниятида эмас.

Футбол журналисти Фабрицио Романо парижликларнинг Хейлунд бўйича таклифи ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. ПСЖ июнь ойидан бери Расмуснинг атрофидагилар билан музокаралар олиб бормоқда, бироқ ҳозирча ҳужумчи учун курашда “Манчестер Юнайтед” фаворит кўринмоқда.

ПСЖ бергамоликларнинг талабларини нореал ҳисоблаяпти. Агар “Аталанта” Хейлундни 50 миллион еврога сотишдан бош тортса, парижликлар музокаралардан воз кечмоқчи. 

Маълумот ўрнида, 26 июль куни даниялик футболчи учун “Манчестер Юнайтед” томонидан таклиф тушгани айтилганди. “Қизил иблислар”нинг таклифи ПСЖникидан юқори – инглиз клуби футболчи учун 50+10 миллион евро таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аталанта Расмус Хейлунд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг