“Байер”нинг фантастик серияси ниҳоясига етди

Спорт

image

“Байер” 2023/2024 йилги мавсумда биринчи марта мағлуб бўлди. Жамоа UEFA Европа лигаси финалида “Аталанта”га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу мағлубият Хаби жамоаси учун 361 кун ичида биринчи мағлубият бўлди. Охирги марта леверкузенликлар 2023 йилнинг 27 май куни “Бохум”га 0:3 ҳисобида ютқазганди. Клубнинг мағлубиятсиз серияси 51 ўйинни ташкил этди – бу замонавий футбол тарихидаги энг узун серия.

“Аталанта” эса ўз тарихида биринчи марта еврокубок ғолибига айланди. Финал ўйинида бергамоликларнинг барча голларига нигериялик Адемола Лукман муаллифлик қилди. 

Маълумот учун, “Байер” кейинги ўйинини Германия кубоги финали доирасида “Кайзерслаутерн”га қарши ўтказади. Баҳс 25 май куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Аталанта Байер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made