ХДП “Миллий тикланиш” устидан прокуратурага ариза киритди

Жамият 5042
image

Ўзбекистон “Халқ” демократик партияси “Миллий тикланиш” демократик партияси устидан прокуратурага мурожаат киритди. 

Гап шундаки, жорий йилнинг "Миллий тикланиш" демократик партияси расмий нашри – “Миллий тикланиш” газетасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 39-40 (1038)-сони 10-саҳифасида “ЎзХДП аъзоси Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлар партияси етакчиси Геннадий Зюгановга қандай “қариндош”лиги бор”лиги ҳақида ясама суратли анонс чоп этилди. Ушбу сурат ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди. 

ЎзХДП Марказий Кенгаши Мақсуда Ворисованинг шаъни ва қадр-қимматини қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилишни сўраб, тегишли тартибда Юнусобод тумани прокуратурасига мурожаат йўллади.

“Маълумки, "Миллий тикланиш" партияси марказий аппарати раҳбар ходимлари ушбу партия миллий қадрият ва анъаналарни юксак даражада қадрлаши ва ҳимоя қилиши ҳақида кўп гапиради. Партиянинг дастурий ҳужжатларида бу йўналишда қатор ғоя ва таклифлар, шиорлар илгари суриб келинади.

Шунга қарамай, "Миллий тикланиш" партияси ўз ғояларига қарши равишда, халқимиз юксак даражада қадрлайдиган аёл, она шаънини писанд қилмаётгани бизда таассуф уйғотади”, дейилади Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши баёнотида.

Бизда депутатлар бир-бирига қуллуқ қилиб, ўта маданият ва андиша билан суҳбатлаша, деб нолиганлар бормиди. Агар бу пиар бўлмаса, энди икки партия вакилларининг бир оёғи ҳуқуқ-тартибот органларида бўлиши аниқ. Кўрамиз, ХДП Ворисова учун қанчалик кураша оларкин...

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 3
t
×
×