“Россиядан мигрантларни кетишга чақирдим, қайтишга эмас!” – Қодиров (видео)
Жамият
−
16 Январь 8878 2 дақиқа
Бугун, 16 январь куни “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодировдан “Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг! Ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди!” дея мусофирларга қилган мурожаати юзасидан изоҳ сўралди.
Анжуманда, Россиядаги миграцион тизим ҳақида сўз очган депутат ўзбекистонлик ватандошларга қарата ўзларини камситтириб қўймаслигини, қадрланмаётган ҳар қандай жойдан кетиши кераклигини айтди. У айнан Ўзбекистонга қайтишни назарда тутмаганини ҳам қистириб ўтди.
“Россиядан мигрантларни кетишга чақирдим, қайтишга эмас”, деди Алишер Қодиров
Депутат ўз сўзларини изоҳлар экан, фақат Россияда эмас, балки бошқа ривожланган мамлакатларда ҳам иш борлигини билдирди.
Шунингдек, у ўзбекистонликлар жуда меҳнаткашлигини ва ўзбек мигрантлари хор бўлиши керакмаслигини таъкидлади.
“Мигрантлар фақат Россияда эмас, балки Швеция, Норвегия, Болтиқ бўйи давлатлари, Польша, Руминия, Австрия, Германия каби давлатларга бориб ишлаши мумкин”, дейди депутат.
Брифингда, бугунги кунда кўплаб давлатлар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига катта қизиқиш билдирилаётганлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Ўзбекистон фуқароси ОМОН томонидан амалга оширилган қийноқ оқибатида вафот этгани ва шу сабаб Алишер Қодиров ўзбекистонликларни зудлик билан Россияни тарк этишга чақиргани ҳақида хабар берилган
Live
Барчаси