Хайрлашгани келган Меркель Эрдўған билан баҳслашиб қолди 

Олам

image
Туркия “Толибон”ни музокара ўтказиш учун чақирди  north_east

Туркия “Толибон”ни музокара ўтказиш учун чақирди 

Бугун, 16 октябрь куни Ангела Меркель Германия канцлери сифатида сўнгги бор Туркияга ташриф буюрди. Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Меркель Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан коалицион ҳукуматнинг камчиликлари борасида тортишиб қолди.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган икки томонлама музокаралардан сўнг, ташкил этилган матбуот анжуманида давлат раҳбарларининг бошқарув тизими борасида турли қарашда экани маълум бўлди. Бироқ, ҳаммаси дипломатик ёндашув ва табассум билан якунланган.   

“Меркель билан Туркия-Германия муносабатларида муваффақиятли давр бўлган. Лекин, коалицион ҳукумат билан ишлаш ҳар доим қийин. Коалицион ҳукумат даврида Туркияда муаммолар кўп эди, лекин президентлик тизимига ўтиш билан биз улардан қутулдик ва интенсив ишлашни бошладик”, дейди Эрдўған.

Канцлер ФРГ Ангела Меркель и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган Guido Bergmann/BPA/Handout via REUTERS

Ўз навбатида, Меркель коалицион ҳукумат Германия учун мос эканлигини ва мамлакат президентлик тизимига ўтмоқчи эмаслигини айтган.

Шунингдек, учрашувда икки томон Афғонистон инқирозини ҳам муҳокама қилган. Якунда Германия ҳам, Туркия ҳам “Толибон” билан алоқаларни давом эттириш кераклигини маъқуллаган. 

“Биз, албатта, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдик. Афғонистон аҳолисининг контрабандачилар қурбонига айланишининг олдини олиш учун биз гуманитар ёрдам кўрсатилишини таъминлашимиз керак. “Толибон” билан музокаралар борасида фикр алмашдик ва буни Афғонистон бўйича вакилларимиз орқали биргаликда давом эттиришимиз мумкин”, дейди Меркель.

Маълумот учун, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.

Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг