Хавининг “Барселона”даги келажагига аниқлик киритилди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмагани учун бош мураббий Хавини ишдан бўшатиш ниятида эмас. Бу ҳақда COPE нашрининг Twitter'даги саҳифасида хабар берилди.

Манба хабарига кўра, Хави “Барселона”дан кетмайди. Клуб келажакда муваффақиятларга эришишни мақсад қилган ва жамоа испаниялик мутахассис мураббийлигида тўп суришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ЕЧЛ 5-турида “Бавария”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Аввалроқ, “Интер” “Виктория”ни мағлуб этиб, каталонияликларни турнирнинг плей-офф йўлланмасидан маҳрум қилганди. “Барселона” Хави қўл остида кетма-кет иккинчи марта ЕЧЛнинг плей-офф босқичига чиқа олмади. Баҳорда жамоа Европа лигасидаги иштирокини бошлайди.

Маълумот учун, Хави Каталония клубини 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг жамоа билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“Барселона”

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг