Хави Тошкентда! “Пахтакор”ни жиддий ўйин кутмоқда

Спорт

image

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3 тур ўйинларига бугундан старт берилади.

Эртага 3 тур доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Қатарнинг “Ал-Саад” жамоасини қабул қилади. Маълумот учун, “шерлар” таркибида Хави, Габи, Ал Ҳайдос ва Бунеджа каби футболчилари бор жамоага қарши ўйнайдилар. 

Бундандан ташқари “Ал Саад” жорий мавсумда 21та ўйинда 92та гол урди. Жамоа ҳужумчиси Боғдод Бунеджа эса, шу голларнинг 40тасига муаллифлик қилган.

Шуни қўшимча қилиш керакки, Қатар клуби муддатидан олдин ўз миллий чемпионати ғолибига айланди. Энди жамоа бемалол халқаро баҳсларга бор эътиборини қаратиши мумкин.

“Пахтакор” – “Ал-Саад” баҳси 9 апрель куни “Пахтакор” стадионида соат 18:00да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОЧЛ

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг