Хави “Севилья”га қарши ўйин ҳақида гапирди
Спорт
−
21 Декабрь 2021
3656“Барселона” бош мураббийи Хави Испания чемпионатидан ўрин олган “Севилья”га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Бизда катта ўсиш бор, аммо бу ўйинда ғалаба қозониш жуда қийин бўлади. Биз ажойиб ташкилотчиликка эга ажойиб жамоага қарши ўйнаймиз. Бўлажак учрашувнинг мураккаб эканини англашимиз керак”. “Севилья”дан ўрнак олишимиз керак – улар нафақат майдонда, балки кийиниш хонасида ҳам жуда кучли. Мончи (спорт директори) эса ўз соҳасининг етакчи мутахассисларидан бири”, дейди Хави.
Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби янги футболчиларни сотиб олиш ва молиявий барқарорликни сақлаб қолиш учун 5 нафар футболчини сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, “Севилья” – “Барселона” учрашуви бугун, 21 декабрь куни Тошкент вақти билан 01:30 да бошланади.
LiveБарчаси